«Жисмоний тарбия ва спорт» кафедраси 1937 йилдан фаолият кўрсатиб келади. Шу йилдан бошлаб кафедрани Н.Г. Кочнев 1966 йилгача бошқарган. 1966 йилдан 1976 йилгача Г.Н. Сенкин кафедра мудирлигини олиб борган. 1976 йилдан 1993 йилгача п.ф.н. доцент Ю.Д. Куликов кафедрага раҳбарлик қилган. 1993 йилдан 1996 йилгача доцент А. Шокиржонов кафедра мудири бўлган. 1997 йилдан 2004 йилгача п.ф.н. доцент Ю.Д. Куликов яна бир бор кафедра мудири бўлиб ишлаган. 2004 йилдан И.М. Мирзақулов кафедрага раҳбарлик қилиб, 2011 йилдан 2016 йилгача И.Е.Шкондина, сўнгра 2016 йилдан то ҳозирги кунга қадар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), в.б.доцент К.Б. Мухаммадиев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра тарихи

1991 йили Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганидан кейин спортга эътибор янада кучайиб, энг юқорига кўтарилди. Республикамизда мактаб ёшлари учун “Умид ниҳоллари”, коллеж, лицейлар учун «Баркамол авлод» олий ўқув юрти талабалари ўртасида “Универсиада” каби мусобақалар ўтказила бошланди. “Универсида” спорт мусобақаларида институтнинг спортчи-талабалари ҳар бир спорт тури бўйича иштирок этиб келишмоқда.

Университетнинг спорт (базаси) майдонлари кўпайиб, замонавий тус олди. Яъни иккита ёпиқ спорт зал, учта очиқ майдонларга, 2003 йилга келиб янги замонавий битта ёпиқ ва тўртта очиқ теннис майдони, 2005 йилдан замонавий стандартларга мос 50 метрли сув ҳавзаси қўшилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгърисида”ги 2909-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури асосида спорт мажмуасида реконструкция ишлари 2017-2018 ўқув ийлидан бошланиб кетди. Ушбу реконструкция ишларида мавжуд бўлган баскетбол, волейбол ҳамда мини-футбол майдонига сунъий газон ётқизилиши, теварк-атрофни ободонлаштириш каби ишлар амалга оширилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИнинг 4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бандида ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга ошириш, болалар ва ёшлар ўртасида согълом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш асосида ҳафтанинг ҳар жума куни “САЛОМАТЛИК КУНИ” деб эълон қилиниши муносабати билан спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш режага киритилган ва институт талабалар турар жойида хафтанинг ҳар шанба кунида спортнинг барча тури бўйича мусобақа ва тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўгърисида”ги 2017 йил 7 ноябрдаги 893-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини ҳамда олий таълим муассасаларида талаба-ёшлар ўртасида “КУРАШ” миллий спорт турини фаол таргъиб этиш, оммалаштириш ва кураш спорт тури орқали уларда юксак ватанпарварлик ва миллий қадриятларга содиқлик ҳиссини янада ошириш  мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 ноябрдаги 829-сон буйругъига мувофиқ ҳар йили октябрь-декабрь ойларининг битта сана кунларида “КУРАШ” миллий спорт тури бўйича Тошкент шаҳрининг барча олий ўқув юртлари ўртасида шаҳар биринчилиги мусобақаси институт мутасаддилари ташаббуси билан ташкил этиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуснинг 2 ташаббуси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш”га йўналтирилган тадбирларни ташкиллаштириш йўлга қўйилган ва режа асосида олиб борилади.

Оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, маънавият ва маърифат бўлими, институт касаба уюшмаси, талабалар турар жойи ва «Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси томонидан келишилган, тасдиқланган режа асосида институт профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақалари ва согъломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Республика спорт ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган спорт мусобақаларида институтнинг спортчи-талабалари мунтазам равишда иштирок этиб ғолиб ва совриндор бўлишмоқда.

Ётоқхоналарда “КАФЕДРА КУНЛАРИДА” ва навбатчилик кунларида кафедранинг ўқитувчилари тўлиқ қатнашиб, талабалар билан давра суҳбатлари олиб бордилар ва маърузалар ўқийдилар.

Ҳар ўқув йилида қурилиш факултетининг 2-босқич талабалари геодезик-геологик амалиётини ўташ учун “Қибрай” дам олиш сиҳатгоҳига юборилади. Кафедранинг ўқитувчилари ушбу амалиётда спорт-оммавий тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб боришади.

Талабалар илмий конференцияларда иштирок этиб келишмоқда.

Талабалар турар жойларида спортга оид турли мавзуларда ўтказилган учрашувлар, давра суҳбат кечаларида кафедра мудири, кафедра ўқитувчилари бевосита иштирок этиб келадилар.

Ҳар ўқув йилида кафедра бўйича режалаштирилган ташкилий-услубий ишлар (спорт оммавий ишлар) тўлиқ ортиғи билан бажарилиб келинади.

Кафедра қошида 14 та спорт секцияси ва 7 та соғломлаштириш тўгараги фаолият олиб бормоқда. Кафедра ходимларининг барчаси олий маълумотли жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда Республика тоифадаги ҳакамлардир.