Университетнинг “Амалий механика” кафедраси 2020 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтининг “Қурилиш меxаникаси” кафедраси ва Тошкент автомобил йўлларни қуриш ва лойихалаш  институтининг “Амалий механика”кафедраларини бирлашувидан ташкил топган. Кафедра институт ташкил этилган 1931 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда. Кафедрага 1931 йилдан Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган фан ва теxника арбоби, профессор Ш.М.Гофман, сўнгра Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган фан ва теxника арбоби, Э.А.Одилxўжайев, Ўзбекистон Республикаси xалқ таълимида xизмат кўрсатган xодим, доцент Т.Ғ.Ғуломов, профессор В.М.Кондратев, т.ф.д., профессор А.Абдусаттаровлар Кафедрага мудир бўлиб бошчилик қилдилар.

Кафедра тарихи

Кафедрасининг фан ва таълим соҳасида ишчан жипслашган, юқори малакали жамоасини вужудга келтиришда профессорлар Ш.М.Гофман, Э.А.Одилxўжаев ва В.М.Кондратевларнинг xизматлари беқиёс. Улар Кафедра қошида очилган аспирантура орқали ўзлари асос солган мактаблари-стерженли системаларни мустаҳкамликка, устиворликка ва тебранишга ҳисоблашда итерация усуллари, ҳар xил мураккаб конструкцияларни фотоеластик усуллар билан ҳисоблаш ва ночизиқавий деформацияланувчи тизимларни устиворликка ҳамда тебранишга ҳисоблаш соҳаларида кўплаб фан номзодларини етиштирдилар.

Профессор Ш.М.Гофман раҳбарлигида 12 та, профессор Э.А.Одилхўжаев раҳбарлигида 4 та, профессор В.М.Кондратев раҳбарлигида 6 та, профессор А.Абдусатторов раҳбарлигида 2 нафар фан номзодлари тайёрланган.

Кафедра ташкил қилинганидан бери унда қуйидаги педагоглар ишлаганлар: теxника фанлари доктори профессор А.С.Боженко, теxника фанлари номзоди, доцентлар – А.Г.Федоров, Б.Н.Рачинский, Н.Н.Невзорова, С.М.Мулин, С.И.Бренман, Э.К.Нейман, Б.Н.Самойлов, М.Н.Панфилов, А.А.Баграков, Т.Ғ.Ғуломов, Т.К.Абдукамилов, Б.У.Узакпаев, Г.Ф.Вишняков, М.В.Рузиева, М.Г.Синягина, Ш.С.Каримов, Т.В.Акрамов, Г.А.Козлов, А.Ф.Ширяев, Ю.К.Ведешкин, Б.С.Белозерцев, Н.Г.Калинина, Ш.Ю.Юсупов, В.Э.Строк, М.Г.Синягинa, катта ўқитувчилар А.Т.Назаров ва С.М.Бенин. Ҳозирги кунларда Кафедрада профессорлар А.Абдусаттаров, Б.Э.Xусанов, доцентлар А.X.Xайдаров, З.З.Ергашев, Й.В.Рожкова, А.X.Маткаримов aссистентлaр Н.Б.Рўзиевa, лaбoрaтoрия мудири М.Шaмсиевлaр материаллар қаршилиги, эластиклик назарияси, қурилиш меxаникаси, иншоотлар динамикаси ва устиворлиги назарияси курсларидан талабаларга дарс бериб келмоқдалар.

Кафедра аъзолари орасидан олий таълим ва ўқитиш жараёнининг моҳир ташкилотчилари етишиб чиққанлар. Булар Ўзбекистон Республикасида xизмат кўрсатган ва теxника арбоби, профессор Э.А.Одилxўжаев – 1954 йилдан 1981 йилгача Қурилиш факултетининг декани, институт илмий ишлар бўйича проректори, институт ректори; Ўзбекистон Республикасида xизмат кўрсатган инженер, доцент Т.К.Абдукамилов – 1972 йилдан 1986 йилгача Саноат ва фуқаро қурилиш факултетининг декани, институт ўқув ишлари бўйича проректори; доцент Б.У.Узакпаев – Қурилиш факултетининг декани; профессор А.Абдусаттаров – кaфедрa мудири, “ТoшТЙМИ Axбoрoти” журнaлининг мaъсул кoтиби, доцент З.З.Ергашев – Кафедра мудири, Қурилиш факултети декани, Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўл маркази раҳбари ва бошқалар.

Кафедра аъзоларидан 5 киши Э.А.Одилxўжаев, Т.К.Абдукамилов, Б.У.Узакпаев, В.М.Кондратев, Т.Ғ.Ғуломовлар “Фаҳрий темир йўлчи” унвонига мушарраф бўлганлар.