Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида № ПҚ – 4703 2020-йил 4-майдаги Қарорига мувофиқ: Тошкент темир йўл  муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва  эксплуатацияси институти,  Тошкент давлат  техника  университетининг  «Авиакосмик технологиялари» факультети асосида  Тошкент давлат транспорт университети  ташкил этилди.

Университет Транспорт вазирлигининг тасарруфида бўлиб,  унинг асосий вазифалари  ва йўналишлари белгилаб берилди.  Қарорга асосан университетда 2020-йилда Умумтаълим факультети ташкил этилиб, факультет таркибида “Ўзбек (рус) тили” кафедраси ўз  фаолиятини  бошлади.

Кафедранинг истиқболли режаси

Мамлакатнинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда, замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, билимли, илм-фан, тил ўргатиш соҳаларини ривожлантиришда ўз хиссасини қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган,  юқори салоҳиятли мутахассислар фаолиятини янада ривожлантириш максадида кафедрада  илмий- тадқиқот ишлари йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигидаги илмий лойиҳалар танловига кафедра в.в.доцент Балтаева А.Т. «Янги авлод луғатлари ва уларнинг мобил иловаларини яратиш» мавзусидаги лойиҳада иштирок этади.

Маънавий ва маърифий ишлар

Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-август кунидаги 502-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5- ноябрь куни ўзбек адабий меросига ўзининг беқиёс хиссасини қўшган олим, шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода таваллудининг 112-йиллиги муносабати билан “Мақсуд Шайхзоданинг адабий мероси ва замонавийлик” мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий конференция ўтказилишида фаол қатнашди. Конференция ташкилотчиларидан  булди.

Маънавий ва маърифий ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 24.08.2020 йилдаги 10.1/7-20-07/74-118- сонли топшириғи ҳамда Транспорт прокуратурасининг 2020 йил 2-ярим учун белгиланган иш режасининг 2-бўлим 2-бандига асосан     Ўзбек тилининг  Давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан русийзабон ходимлар учун “Ўзбек тилини ўрганамиз” номли курс ташкил этиш ва Лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзуви номли малака ошириш курсларини ташкил этиш.