Кафедра 1972 йилда Tошкент автомобиль йўллари институти билан бир вақтда ташкил этилган. 1972-2000 йилларда Ўзбекистон Ресубликасида хизмат кўрсатган ўқитувчи ф.ф.н,профессор Г.Ш.Мухиддинова бошқарган.   Кейинги йилларда  катта ўқитувчи Р.В.Раджабова, катта ўқитувчи Х.Ш. Хамидова, доц. Ш.К. Алиханова, ф.ф.н. З. Саитқулов, катта ўқитувчи С.Т. Юсупова, катта ўқитувчи Ш.Х. Харатова, катта ўқитувчи Г.И. Ахунходжаевалар рахбарлик килиб келишган. Хозирги кунда кафедрага Харатова Шахло Хакимовна раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра тарихи

Кафедрада фан ва таълим соҳасида ишчан жипслашган, юқори малакали жамоани вужудга келтиришда профессор Г.Ш.Мухиддинова ва катта ўқитувчи Р.В.Раджабоваларнинг xизматлари беқиёс. 2000 йилда инглиз тили фанини иқтидорли талабалар, магистрлар ва аспирантларни ўз ичига олган иккинчи тиллар кафедраси барпо этилди ва унга Раджабова Р.В. бошчилик килди.  2010 йилда иккита тиллар кафедраси қўшилиб, хорижий тиллар кафедраси яратилди ва унга доцент Алиханова Ш.К. бошчилик қилди. Кейинги йилларда қуйидаги ўқитувчилар кафедрага раҳбарлик қилишди: катта ўқитувчи Р.В. Раджабова, катта ўқитувчи Х.Ш. Хамидова, доцент. Ш.К. Алиханова, катта ўқитувчи С. Юсупова, катта ўқитувчи Ш.Х. Харатова, катта ўқитувчи Г.И. Ахунходжаева. Бугунги кунда хорижий тиллар -1 кафедраси мудири Харатова Шахло Хакимовна.

Кафедрада жами 22 та ўқитувчи бўлиб, талаба-ёшларга инглиз ва немис тили фанлари бўйича сабоқ бериб келмоқдалар. Жумладан: инглиз тили фанидан 21 та ва немис тили фанидан 1 та ўқитувчи фаолият юритмоқда. Талабалар учун услубий кўрсатмалар тайёрланган. Барча йўналишлар  бўйича бакалавр ва магистрлик бўлимларида ўқитиш ишлари йўлга қўйилган.   Шу кунга қадар Халқаро илмий-методик журналларда 300 дан ортик мақолалар чоп этилди.  Мутахассисликлар бўйича 80 дан ортиқ дарслик, ўқув-услубий кўрсатмалар яратилди.

Кафедра ташкил қилинганидан бери унда қуйидаги педагоглар ишлаганлар: Ванянц Е.С., Володкина Н.Я., Хамидова Ш., Каримова М., Салихова С.М., Холмуродова С., Раджабова Р.В., бугунги кунда эса Ахматова Х.Ш., Тулабоева Г.Т., Расулова З.Х., Киясова Р.М., Кушаков Ю.Х., Ахунходжаева. Г.И, Шералиева Ш.И, Сидиқназарова З.М., Пирматова Х.Ж., Нормирзаева Д.С., Мирвалиева М.З, Ўташев К.Х., Исламова Х.Ф, Мансурова Ш., М Шомуратовалар “Инглиз тили” фанидан талабаларга дарс бериб келмоқдалар.

Барча йўналишлар  бўйича бакалавр ва магистр бўлимларида тил бўйича ўқитиш ишлари йўлга қўйилган. “English speaking club” тўгарагига талабалар жалб қилинган. Кафедра аъзоси Расулова З.Х. Ўзбекистон Республикаси Контитутциясининг 25-йилиги муносабати билан кўкрак нишонига мушарраф бўлган.