Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 майдаги “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4703-сонли Қарорига асосан Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети, Тошкент темир йўл муҳандислари ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтларини негизида Тошкент давлат транспорт университети 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлади.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти тассаруфидаги “Қурилиш” факультети 1931 йилдан фаолият кўрсата бошлаган. 1934 йил факультетни илк бора 75 нафар битирувчи тамомлаган.

1932 йилда Қурилиш факультетига «Йўл ва темир йўллар қурилиши», «Қурилиш механикаси» ҳамда «Геодезия» мутахассислик кафедралари бириктирилган бўлиб, улар томонидан қуйидаги йўналишларда бакалавритура ва магистратура бўйича мутахассислар тайёрланган:

5340200-Бинолар ва иншоотлар қурилиши (темир йўл бинолари),

5340200-Бинолар ва иншоотлар қурилиши (темир йўллар),

5340400-Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (темир йўл транспортида сув таъминоти ва канализация тизимлари),

5340600-Транспорт иншоотлари эксплуатацияси (темир йўллар),

5340600-Транспорт иншоотлари эксплуатацияси (кўприклар ва тоннеллар),

5А340201-Бино ва иншоотлар қурилиши (транспорт бино ва иншоотлари),

5А340401-Муҳандислик коммуникация тизимлари, қурилиши ва монтажи (транспорт корхоналари ва уй-жой коммунал хўжалиги тизимларида сув таъминоти ва канализация),

5А340602-Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (кўприклар ва тоннеллар).

Тошкент автомобиль-йуллари институтинг “Йўл қурилиши” факультети  1972 йилдан “Автомобиль йўллари ва аэродромлар” ҳамда “Кўприк ва транспорт тонеллари” йўналиши бўйича муҳандислар тайёрлаш билан ўз фаолиятини бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2580-сонли Қарорига асосан институт “Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти” деб номланиши муносабати билан киритилган ўзгартиришлар натижасида факультет 2017-2018 ўқув йилидан “Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети деб қайта номланиб, қуйидаги мутахассислик ҳамда факультетлараро кафедралар бириктирилган:

– Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш;

– Автомобиль йўлларин қидирув ва лойихалаш;

– Кўприклар тоннеллар ва йўл ўтказгичлар;

– Шаҳар йўллари ва кўчалари;

– Йўл хўжалик иқтисодиёти ва уни ташкил этиш;

– Ижтимоий фанлар;

– Олий математика;

– Табиий фанлар;

– Мухандислик графикаси ва ахборот технологиялари.

 

Мутахассислик кафедралари томонидан қуйидаги йўналишларда бакалавритура ва магистратура бўйича мутахассислар тайёрланган:

5340600-Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси,

5341400-Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўлўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш,

5341100-Қиймат инжиниринг,

5341500-Шаҳар йўллари ва кўчалари,

5341600-Автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва архитектура-ландшафт лойиҳалаш,

5111000-Касб таълими (Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўлўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш);

5А340602-Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси,

5А340604-Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш;

5А340606-Шаҳар йўллари ва кўчалари.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Қурилиш факультети ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясининг “Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети профессор-ўқитувчилари томонидан шу кунгача 250 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалар, кўплаб услубий қўлланмалар, 200 дан ортиқ патент ва муаллифлик гувоҳномалари ва 200 га яқин монографиялар чоп эттирилган.

Дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзишда профессорлар. А. И. Одилхўжаев, Б.У.Узакпаев, И.С.Содиқов, А.А.Ишанходжаев, З.Х.Саидов, А.Қодирова,        А.Ф. Шохидов ва бошқалар ўзларининг катта ҳиссасини қўшишган

Ҳозирги кунда факультетда 2400 дан ортиқ талабалар таҳсил олишмоқда.