Oʻzbek Toshkent shahar Mirobod tumani Temiryo'lchilar ko’chasi 1-uy | rektorat@tstu.ru | +998 71-299-00-01 | +998 71 293-57-54

Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтказилган халқаро конференцияда Транспорт университети олимлари ҳам иштирок этди

26-27 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари” мавзусида анъанавий халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференция ишида Транспорт университети профессор-ўқитувчилари ва маънавий-тарбиявий соҳа ходимлари ҳам қатнашди.

Конференцияда Жаҳон банки, Конрад Аденауер Фонди (Германия), АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, АҚШ, Германия, Россия, Жанубий Корея, Индонезия, Малайзия, Чехия, Полша, Болгария, Янги Зеландия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг нуфузли университетлари раҳбарлари, олимлари ва соҳа мутахассислари иштироки кузатилди.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида даврий амалга оширилган ислоҳотлар бўйича тўпланган тажрибалар, имкониятлар ва истиқболдаги ислоҳотлар имкониятларини баҳолаш ва кенг жамоатчилик ва халқаро фикрини тизимлаштиришга қаратилганлиги билан конференция иши халқаро экспертлар ва маҳаллий мутахассислар эътирофига муносиб топилди.

Транспорт университети Иқтисодиёт кафедраси мудири Саодат Юлдашеванинг фикрига кўра, ушбу конференция тарихан қисқа даврни ўз ичига қамраб олган мазкур стратегик дастурнинг жорий йилда ҳар бир соҳадаги эришилган ютуқлари сарҳисоби ва истиқболдаги вазифалар муҳокамаси, халқаро ва маҳаллий экспертлар тажрибаларини алмашиш майдони сифатида ҳам хизмат қилди.

– Конференцияда таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегияси – ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш, таълим тизимининг узлуксизлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда, – деди университет профессори, кафедра мудири Жуманиёз Раматов. – Келгуси ҳафтада Ижтимоий фанлар кафедраси қошида семинар ташкил этиш орқали конференцияда ёритилган масалаларни таҳлил қилиб чиқамиз.

Конференция якунларига бағишлаган “Ҳаракатлар стратегияси – давлат ва жамият ривожланиши истиқболини стратегик режалаштириш тизимидаги аҳамияти” мавзусидаги семинар 31 май соат 15:00 га белгиланди.