Русский Ташкент, Мирабадский район, улица Темирйулчилар, дом 1 | rektorat@tstu.ru | +998 71-299-00-01 | +998 71 293-57-54

Рискулов Алимжон Ахмаджанович

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

         А.А. Рискулов 1962 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-механик.

          Рискулов Алимжон Ахмаджанович машинасозликда материалшунослик сохаси бўйича етук мутахассис.

         У Тошкент автомобил ва йўллар институти (ТАЙИ) «Йўл қурилиш машиналари   ва   жиҳозлари»   мутахассислиги     бўйича  1984    йилда    имтиёзли диплом билан тугатгач, Автомобил йўллар вазирлигининг хисоблаш марказига йўлланма билан юборилди.

                У 1987 йилда ТАЙИ нинг  кундузги аспирантурасига танлов асосида қабул қилинди. 1990 йилдан ТАЙИнинг «Металлар технологияси» кафедрасида катта ўқитувчи, 1993 йилдан доцент лавозимида, 2002 – 2007 йиллар «Материалшунослик» кафедраси мудири, 2007-2008 йиллар «Автомобилсозлик» факультети декани, 2008-2016 йилларда ТАЙИ илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаб келди. 2016-2021 йилларда Тошкент автомобиль-йўллар институти ректори лавозимида ишлади. 2021 йил февраль ойидан Тошкент давлат транспорт университети(ТДТрУ)нинг Ўзбекистон- Беларусь қўшма факультети декани вазифасини бажармоқда.

                А.А.Рискулов 1990 йил  9  июлда  «Разработка машиностроительных  материалов на основе смесей металлополимеров»  мавзусидаги номзодлик диссертациясини Беларус Республикаси Фанлар Академиясининг

Металлополимер системалар механикаси институтининг ихтисослашган Кенгашида, 2011 йил 2 июлда “ Основы создания наноструктурных металлополимерных материалов      машиностроительного назначения ” мавзусидаги докторлик диссертациясини Тошкент давлат техника университетининг бир марталик  ихтисослашган Кенгашида муваффақиятли ҳимоя қилди.        У томонидан машинасозликда ишлатиладиган наноструктурали металлполимер материалларни яратиш асослари ўрганилган.

          А.А.Рискуловга 2019 йилда Олий Аттестация Комиссияси қарори билан профессор илмий унвони ҳамда 2021 йил 2 июль куни Белоруссия миллий техника университети фахрий профессори илмий унвони берилди.

         У 120 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 6 та монография, 21 та чет эл журналларида инглиз тилида мақолалар, 36 та МДҲ давлатлари илмий журналларида мақолалар, 1 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 2 та муаллифлик гувоҳномаси ва 8 та патент ҳамда Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилган конференцияларда чоп этилган тезислар муаллифи.

         Ҳозирда 5 нафар шогирди фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди, 1 нафар шогирди докторлик , 3 нафар шогирди фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация  устида ИТИ олиб бормоқда. 

         А.А.Рискулов чет эл олий ўқув юртлари билан илмий алоқаларга алохида эътибор қаратади. Ҳозирги кунда  Белоруссия миллий техника университети, Hanseo (Жанубий Корея), Torino technical (Италия), Perlis (Малайзия), KTH Royal (Швеция), Southwest Jiatong (КНР), Россия (МАДУ, МАМИ, МИСИ),      Украина (КАДУ, ХАДУ), Белоруссия (ГрДУ) университетлари билан илмий алоқалари ўрнатилган.

         У ТДТрУ Ихтисослаштирилган Илмий Кенгаш раиси, ТДТрУ  илмий кенгаш аъзоси, Тошкент давлат техника университети қошидаги   ихтисослашган кенгаш аъзоси хисобланади.

                Рискулов А.А. ўз устида ишлаши, билим даражасини   оширишга талабчанлик билан ёндошиши орқали машғулотларни самарали ва қизиқарли ўтказишга, талабаларнинг ўз фанини чуқурроқ ўрганишига эришиб келмокда.  

      Рыскулов А.А. ниҳоятда интизомли, маданиятли, камтарин ва хушмуомала инсон. Касбий тажрибаси юқори, ишга доир меъёрий хужжатларни яхши билади, хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашади. Ташаббускор, жамоани аниқ мақсад сари йўналтира олади. Институт ҳаётида ва ўтказиладиган тадбирларда фаол қатнашади, жамоа аъзолари ўртасида меҳнатсеварлиги ва камтаринлиги билан ҳурматга сазовор.    

Оилали, 4 нафар фарзандни, 11 нафар набирани ўстириб, вояга етказмоқда.